ЕЧЛ финали мезбонларсиз ўтадими ёки Роналдусиз?
Ads

ЕЧЛ нимчорак финалига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Қуръа натижалари бизга бир-биридан қизиқарли қарама-қаршиликларни тақдим этди. Айнан қайси тўқнашувлар эканлиги борасида тўхталиб ўтирмай бир бошидан бошлаймиз.

Dur2wnUXQAAtsgE

“Шальке” – “Манчестер Сити”

Манчестерликлар бир қарашда оддий рақибга дуч келгандек. Лекин германияликлар осон жамоа эмас. Улар бу босқичга тасодифан чиқадиганлар сирасига киришмайди. Чорак финал “Шальке” учун охирги йўл бўлиши мумкин. Аммо нимчорак эмас. Шу боис Хосеп Гвардиола шогирдлари эҳтиёткорликни унитмаган ҳолда ҳаракат қилишлари талаб этилади.

DunUkJaWoAA4ZZ_

“Атлетико” – “Ювентус”

Бу учрашув финал олди финалга баҳоланмоқда. “Реал” билан клублар ўртасидаги барча совринларга эга чиққан Роналду “Юве”нинг имкониятларини янада ошириб юборгани бор гап. Чунки бу мусобақани айримлар Криштиану Роналду Лигаси дея номлаб бўлишган. ЕЧЛ айнан португалиялик юлдуз учундек гўё. Унинг голлари, рекордлари фикримиз исботидир.

DunU0qbWoAIoG9e

Тақдир уни Туринга йўналтирди. Аммо “Ювентус” оддийлар ичидаги кучли жамоа эмас, балки етакчиларга рақобат туғдирадиган рақибдир. Роналдуси бор “Юве” турнир фаворитига айланган.

DuoNt1PXQAAaDso

Қуръанинг кўзи кўр деб бекорга айтишмаган. “Ювентус” ЕЧЛ финалининг бу мавсумдаги мезбони “Атлетико”га қарши баҳс олиб боришига тўғри келади. Нимчорак финал кўриб турганингиздек дахшатли жангни тақдим этди. Чунки ким кейинги босқичга йўл олади деган саволга аниқ жавоб берадиган одам топилмаса керак. Ҳуллас финал мезбонларсиз ўтадими ёки Роналдусиз деган саволга февралда жавоб оламиз. Унгача эса жамоалар қай ҳолатда етиб боришлари ҳам жуда муҳимдир.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финал баҳси Мадриднинг "Атлетико" стадионида бўлиб ўтади.  

“Манчестер Юнайтед” – ПСЖ

“Қизил иблислар” айни пайтда муаммолар гирдобида. Боз устига АПЛнинг охирги турида ўзларининг азалий рақиби “Ливерпуль”га имкониятни бой беришди. Бу орқали Жозе Моуриньонинг эгаллаб турган ўрни янада ҳавф остида қолди.

DunVBYOWwAEYLSO

ЕЧЛ қуръаси манкунианликларга яна бир жиддий синовни тақдим этди. Тўғри, парижликлар ҳам таркибга яраша грандларга қаршилик кўрсата олишмасликларини бир неча йилдан бериб кўриб турипмиз. Аммо МЮда ҳозир вазият умуман бошқача. Балки португалиялик мутахассис ПСЖга қарши учрашувга қадар жамоада қолмас. Аммо бу жамоалар тўқнашувида фаворит – ПСЖ.

“Тоттенхэм” – “Боруссия Д”

Ушбу қарама-қаршиликда тенг кучли жамоалар дуч келишди. Бир-бирига муносиб клублар. Ҳужумкорликни ҳуш кўрадиган жамоалар.

DunVROpW4AIaRi-

“Тоттенхэм” бир неча йилдан бери бир хил таркибда ўйин намойиш этмоқда. Германияликлар эса бу мавсум ўз ўйинларини топиб олишди. “Боруссия Д” ЕЧЛда энг кам гол ўтказиб юборган жамоа. Шундай экан тенг кучлилар баҳсида ғолиб охирги сонияларда аниқланса ажаб эмас.

“Лион” – “Барселона”

Бу ўйинга ортиқча тўхталиб ўтишнинг ҳожати бўлмаса керак. Каталонияликлар қийинчиликсиз Франция клубини мағлуб этиши кутилмоқда. Ҳар ҳолда Лионель Месси яхши спорт формасига кириб бормоқда.

DunVaqhWoAASmXP

“Рома” – “Порту”

Ушбу жамоалар ҳам бир-бирига мос. “Рома” ўтган йилги “Рома” эмас. “Порту” ҳам шундай. Жуфтлик ғолибини олдиндан айтиш мушкул.

DunVlcYWsAAUl-k

“Аякс” – “Реал”

“Барселона” каби “Реал”га ҳам қуръа осон рақибни тақдим этди. Одатда плей-оффларга қуръадан сўнг “қироллик клуби”га шундай рақиблар тўқнаш келади ва кўпчилик бунда Флорентино Переснинг қўли борлигини айтади. Аммо ўтган йили мадридликлар ПСЖ тўсиғидан ўтиб, қийин рақибларни ҳам плей-оффларда таслим эта олишларини кўрсатишди. Шу боис ҳам бу галги қуръа натижаси ортиқча муҳокамаларга сабаб бўлмаяпти.

DunVvjWXQAAqXGI

“Ливерпуль” – “Бавария”

Турнир вафоритларидан иккита бу босқичда тўқнаш келди ва биттаси четга чиқишига тўғри келади. “Бавария” муаммолар кўчасига кириб қолган. Бундеслигада ҳам ишлари юришмаяпти. “Ливерпуль” эса борган сари иштаҳаси очилиб, АПЛда Хосеп Гвардиолага тинчлик бермаяпти. Юрген Клопп шогирдлари ҳозирча яхши ҳолатда.

DunV2wMW0AACMSW

Аммо шуни унимаслик керакки, “Бавария” каби грандлар феврал ойларидан оптимал формага кириб боради. Тўғри, жамоа олдинги каби тажовускор ўйнамаяпти. Барча мусобақаларда асосий кураш энди бошланишини инобатга олсак, бу тўқнашув яқин йиллар ичидаги ажойиб дуэлга айланиши мумкин.