ЕЧЛ. Голлар шоусига айланиб кетган баҳсда "Ливерпуль" ярим финал йўлланмасини нақд қилди

Европа чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Ливерпуль" - "Бенфика" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда жамоалар 3:3 ҳисобида жанговар дурангга имзо чекди.

Мезбонлар сафида Конате ва Фирмино (дубль) ўз номини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонларнинг голлари Рамос, Еремчук, Нуньез ҳисобига қайд этилди.

Шу тариқа, "Ливерпуль" ярим финал масаласини ҳал қилди. "Бенфика"нинг чемпионлар лигасидаги саргузаштлари шу босқичда ўз якунига етди.

Ярим финалда "қизиллар" "Бавария"ни мусобақадан чиқариб юборган "Вильярреал"га қарши ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!