ЕЧЛ. "Жирона" мағлуб бўлди, "Црвена Звезда" эса "Штутгарт"ни аяб ўтирмади

  • 28 ноябрь, 2024, 00:48
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

ЕЧЛнинг 5-туридан ўрин олган яна иккита баҳс якунланди. 

"Штурм Граз" - "Жирона" ўйинида мезбонлар зафар қучди. Учрашувдаги ягона голни 59-дақиқада Биерет уришга муваффақ бўлди. 

Ушбу ғалабадан кейин Австрия клуби 29-ўринга чиқиб олди. 

"Штурм Граз" 1:0 "Жирона"

"Црвена Звезда" "Штутгарт"ни ўз майдонида қабул қилиб, 5:1 ҳисобида ютди. Ўйинда Радонжич дубль қилган бўлса, Мвумпа, Крунич ва Иванич биттадан гол уришди. Демирович эса жавоб қайтарди. 

Шу тариқа, "Црвена Звезда" турнир жадвалида 31-поғонага жойлашди. 

"Црвена Звезда" 5:1 "Штутгарт"

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!