ЕЧЛ. «Комо» ўз уйида «Манчестер Юнайтед»ни йирик ҳисобда таслим қилди
Ушбу ғалабадан сўнг «Комо» 6 очко билан Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.
УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Комо» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. Учрашув Италия клубининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
2-дақиқада Люк да Куньянинг узатмасидан сўнг Нико Пас «Комо»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 49-дақиқада Нико Паснинг голли узатмасидан кейин Анастасиос Дувикас италияликлар устунлигини икки карра оширди. 57-дақиқада Нико Пас дубл қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 76-дақиқада «Комо» ҳимоячиси Хакобо Рамон ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда эса «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жошуа Зиркзее жамоасининг ягона голини урди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Комо» 6 очко билан Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. «Манчестер Юнайтед» эса 3 очко билан 20-поғонада бормоқ
Изоҳлар (0)