 
                ЕЧЛ. "Ливерпуль" автогол эвазига ғалабани қўлга киритди
УЕФА Чемпионлар лигаси биринчи туридан ўрин олган "Аякс" - "Ливерпуль" баҳси инглизларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 35-дақиқасида Николас Тальяфико кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Голдан сўнг иккала жамоа ҳам бир қанча қулай имкониятларга эга бўлишди, бироқ дарвозабонлар бу оқшомда бошқа гол ўтказиб юборишмади.
- 90+5' Хакам баҳс якунига етганилиги ҳақидаги хуштагини чалди. 
- 90+4'Адриан тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Юрген Эккеленкамп вазиятдан фойдалана олмади. 
- 90+3' Феликс Брих Куинси Промесни қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирди. 
- 90+2' "Ливерпуль"да ўзгариш.. Жеймс Милнер ўрнини Рис Уильмсга бўшатиб берди. 
- 90' Иккинчи таймга беш дақиқа қўшиб берилди. 
- 90'Жеймс Милнер майдонга қайтди. 
- 89' Ўйин тўхтатилди. Жеймс Милнерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 87'Лассина Траоре юқорилатиб узатилган пасни боши билан дарвозага йўллади. Адриан осонлик билан тўпни эгаллаб олди. 
- 86'"Аякс" тинимсиз ҳужум ташкил қилмоқда. 
- 85'Жоржиньо Вейналдумнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 
- 84' "Аякс"да ўзгариш. Перр Схюрс ўринига Лассина Траоре майдонга тушди. 
- 84' "Аякс"да ўзгариш. Дэйли Блинд ўрнига Клас-Ян Хунтелар майдонга тушди. 
- 80' Хакам Трент Александр-Арнольдни сарик карточка билан жазолади. 
- 80'Зарбалар бўйича тенглик 10:10. 
- 79'Амстердамда кучли ёмғир. 
- 78'"Аякс" кўпроқ ўйнамоқда, бироқ якуний зарба етишмаяпти. 
- 74' "Аякс"да ўзгариш. Давид Нересга дам берилди, Закария Лабьяд ўйинни давом эттиради. 
- 74' "Аякс"да ўзгариш. Юрген Эккеленкамп майдонни тарк этди. Дэви Классен захирага олинди. 
- 73'Трент Александр-Арнольднинг узатмасини Жоржиньо Вейналдум ноаниқ зарба билан якунлади. 
- 73' "Ливерпуль" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 
- 72'Пер Схюрс жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади. Зарба бироз ноаниқ бўлди. 
- 70'Андре Онанадан ажойиб сейв. Такуми Минаминонинг узоқдан йўллаган зарбасига чиройли сейв билан жавоб берди. 
- 68'ВАРга мурожаат қилинди. Аммо барчаси жойида. Адриан тўпни ўйинга киритиб берди. 
- 67'Душан Тадич рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият ташкил қилди, бироқ тўп унга тегиб майдонни тарк этди. 
- 65'Трент Александ Арнольдни қўлига тўп тегди. Тўпни "Аякс" ўйинга киритади. 
- 64'Жордан Хендерсон тўпни ноаниқ узатиб берди. "Аякс" эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади. 
- 64'Душан Тадич қўполлик ишлатди. 
- 63'Диого Жота олдинга интилиб, тўпни шерикларига узатиб бермоқчи бўлди, ҳимоячилар вазиятни ўқий олишди. 
- 62'"Аякс" тўпга эгалик қилиб турибди. 
- 60' "Ливерпуль"да ўзгариш. Муҳаммад Салоҳ ўрнига Жердан Шакири ўйинга қўшилди. 
- 60' "Ливерпуль"да ўзгариш. Садио Мане ўрнини Такуми Минаминога бўшатиб берди. 
- 60' "Ливерпуль"да ўзгариш. Роберто Фирминьо майдонни тарк этди, Диого Жота ўрнинин тўлдирди. 
- 58' Иккинчи бурчак зарбаси осонлик билан қайтарилди. 
- 57' Робертсон бурчакдан тўпни жарима майдонига узатди, Андре Онана хавфли ўйнади, бироқ тўп майдонни тарк этди. Яна бурчак тўпи. 
- 56'Эндрю Робертсон бурчак тўпи ишлаб олди. 
- 54'"Аякс" прессингдан ишончли чиқиб кетди. 
- 51'Садио Мане ва Фирминьонинг паси ўхшамади. "Аякс" қарши ҳужум ташкил этмоқчи. 
- 51'Давид Нерес тўпни Куинси Промесга юқорилатиб узатиб берди. Тўпга биринчи бўлиб Адриан етиб келди. 
- 49'Роберто Фирмино рақиб жарима майдонида йиқилиб кўрди, бироқ хакам вазият пенальтига тортмайди деган хулосага келди. 
- 48'Куинси Промес бу сафар ҳам офсайдда қолди. 
- 47'Дэви Классен тўпни эгаллаган заҳоти дарвоза томон зарба йўллади. Афсуски, тўп дарвоза устунига тегди. 
- 46' "Ливерпуль"да ўзгариш. Кертис Жонс ўрнини Жордан Хендерсон эгаллади. 
- 46' Иккинчи таймни бошлаб олдик. 
- 45+2' Хакам хуштагини чалиб, барчамизни танаффусга таклиф қилди. 
- 45+2'Давид Нерес жарима майдонига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоя тўпни қайтарди. 
- 45' Хакам биринчи таймга икки дақиқа қўшиб берди. 
- 45' "Ливерпуль" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 
- 44'Қандай қўлай имконият. Давид Нерес бирга бир имкониятга чиқиб, дарвозабоннинг устидан тўпни ўтказди, бироқ Фабиньо голли вазиятдан жамоасини қутқарди. 
- 41' Куинси Промес жуда актив ўйнамоқда, бу сафар у офсайдда қолиб кетди. 
- 40'Жарима майдони ичида Муҳаммад Салоҳ тўпни қабул қилиб олиб, зарба йўлалди, бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб йўналишини ўзгартирди. 
- 39'Юрген Клопп жаомаси ўта қўпол ўйнамоқда. Фирмино рақибга қарши йўқ жойда қўполик уйнади. 
- 38' Сариқ карточка. Жеймс Милнер рақибга қарши қўполлик ишлатди. 
- 35' ГОЛ! Автогол! Садио Мане жарима майдонига тўпни узатиб берди, Николас Тальяфико эса тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди. 
- 33'Куинси Промес Давид Нереснинг узатмасини голга айлантира олмади. 
- 32'Дэйли Блинд "Ливерпуль"нинг хавфли ҳужумини қайтариб қолди. Роберто Фирмино яхши имкониятни қўлдан чиқарди. 
- 32'Душан Тадич тўпни жамоадошларига юқорилатиб узатиб берди, бироқ ҳеч ким тўпга интилади. 
- 31'Садио Мане қоида бузди. "Аякс" жарима зарба бериш имкониятига эга бўлди. 
- 30'Жеймс Милнер тўпни жарима майдонига етказиб берди, Андре Онана тўпни эгаллаб олди. 
- 30'"Аякс"нинг узоқ давом этган ҳужумига зарба етишмади. 
- 27'Кертис Жонс Дэйли Блиндга қарши қўпол ўйнади, Феликс Брих ўйинни тўхтатди. 
- 26'Садио Мане Салоҳни тўп билан таъминлади, бироқ ҳимоячи тўпни жарима майдонидан узоқлаштирди. 
- 24'Дэви Классен Садио Манени ушлаб қолди, хакам ўйинни тўхтатди. 
- 23'Гомес ишончсиз ўйнади. Александр Арнольдга узатилган пас ноаниқ бўлди. 
- 22'Садио Мане қўпол ўйнади, Феликс Брих футболчини оғзаки огоҳлантирди. 
- 21'"Аякс" жиддийлашмоқда. Куинси Промеснинг зарбасига аниқлик етишмади. 
- 20'Кертис Жонснинг узоқдан йўллаган зарбаси рекошет сабаб ўхшамай қолди. 
- 19'"Ливерпуль"нинг қарши ҳужуми жарима майдони чизиғидаёқ қайтарилди. 
- 19'"Аякс" тактик ҳужум ташкил қилди, бироқ зарба берувчи футболчи топилмади. 
- 17'"Ливерпуль"нинг навбатдаги ҳужуми зарбагача етиб бормади. 
- 16' "Аякс" бурчак тўпини хавфли ижро этди, бироқ Адриан ўз ўрнида. 
- 14'Адриан жарима майдони ичида хавфли ўйнади. 
- 13' Хакам хуштаги янгради. Трент-Александр Арнольд офсайдда қолиб кетди 
- 12'Садио Мане қарши ҳужумда олдинга чиқиб кетиб, "Аякс" дарвозасига зарба йўллади, бироқ ҳимоячилар блок қўйишди. 
- 11'"Аякс" хавфли имкониятга эга бўлди, бироқ Тадичга зарба учун имконият беришмади. 
- 11'Душан Тадич тўпни жарима майжонига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 
- 9' "Аякс"да ўзгариш. Муҳаммад Қудус ўрнига Куинси Промес майдонга тушди. 
- 9'Муҳаммад Қудус майдонга қайтмади. Эрик тен Хаг мажбурий ўзгаришга қўл уради. 
- 6' Муҳаммад Қудус шифокорлар ёрдамига муҳтож. 
- 4'"Аякс" тўпни ўзида ушлаб турибди. 
- 2'"Аякс" жавоб ҳужуми рақибиники сингари осонгина қайтарилди. 
- 1'Инглизлар ҳужум билан бошлаб беришди. Қанотдан бошланган ҳужум "Аякс" ҳимоячилари бартараф этилди. 
- 1' Бугунги ўйин бошланди. 
- 0'Тўп билан майдон марказида "Ливерпуль" футболчилари. 
- 0'Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. 
- 0'Феликс Брих учрашув бош ҳаками. 
- 0'Ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар маълум бўлиб улгурди. Таркибни кўриш. 
- 0'Ассалому алейкум муҳтарам футбол иҳлосмандлари. Бугун сизлар билан биргаликда Нидерландия ва Англия чемпионатларининг амалдаги ғолиблари "Аякс" ва "Ливерпуль" ўртасидаги беллашувни кузатиб борамиз. 



Фикрлар