ЕЧЛ. "Манчестер Сити" кутилмаганда очко йўқотди, "Ювентус" Исроилда "тарсаки еди"

Европа Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги "Маккаби" - "Ювентус" ва "Копенгаген" - "Манчестер Сити" учрашувлари якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган беллашувларда Турин клуби Исроилда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди, "шаҳарликлар" эса Данияда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. 

"Маккаби"нинг ҳар икки голига ҳам Омер Ацили муаллифлик қилди. У 7-дақиқада ҳисобни очган бўлса, биринчи тайм охирроғида дубль қилиб жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади. Мазкур ўйиндан кейин "Ювентус" 3 очко билан 3-ўринда қолди. Худди шунча очко тўплаган исроилликлар эса тўплар фарқига кўра гуруҳнинг сўнгги поғонасидан қоладиган бўлди.

Сафардаги дурангдан кейин "Манчестер Сити" ҳисобидаги очколар сони 10тага етди. Аммо улар бари-бир турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Копенгаген" эса 2 очко билан 3-ўринни банд этган.

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!