ЕЧЛ. "Наполи" ўз майдонида "Брага"га имкон қолдирмади, неаполликлар иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди!

ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган "Наполи" - "Брага" учрашуви якунланди. Ўйин 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан тугади.

Майдон эгалари сафида голларга Саатчи (автогол) ва Осимхен муаллифлик қилди. Мухлислар мазкур баҳсда бошқа гол кўришмади. 

Шу тариқа, "Наполи" 6-турда 3 очкони қўлга киритиб, гуруҳда 10 очко тўплади ҳамда 2-ўриндан жой олди. Португалияликлар ҳисобида 4 очко мавжуд ва клуб гуруҳда 3-поғонани банд этди.

Comments

You must be logged in to commet!