ЕЧЛ. Облакнинг сериядаги сейвлари ва Лаутаронинг "ойга тепган тўп"и "Атлетико"ни чорак финалга олиб чиқди

Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Атлетико" - "Интер" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда "матрасчилар" 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, Димарко ҳисобни очган бўлса, сал ўтиб Гризманн беллашувда мувозанатни тиклади. Асосий вақт якунланиши арафасида Депай Мадрид клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Илк беллашувда Милан клуби 1:0 ҳисобида ютгани сабаб беллашув экстра таймларга кўчди ва унда ҳисоб ўзгаришсиз қолди. 

Пенальтилар сериясида эса Симеоне шогирдлари 3:2 ҳисобида зафар қучди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!