ЕЧЛ. "РБ Лейпциг" - ПСЖ: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган "РБ Лейпциг" - ПСЖ учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+5'

    Катта тезликда қарши ҳужумга ўтаётган Юссуф Поульсенни ортдан чалиб йиқитгани учун Преснель Кимпембе майдондан четлатилди.

  • 90+4'

    ПСЖ катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. Натижада, қарши ҳужумларда "РБ Лейпциг" футболчилари яхши имконият ҳосил қиляпти.

  • 90+2'

    Ди Мария стандарт вазиятдан жарима майдонига тўп оширди. Дарвозабон уни ушлаб олди.

  • 90'

    Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Ўйин сўнгини ПСЖ футболчилари фаол ҳужумлар билан ўтказмоқда. Уларга гол зарур!

  • 84'

    Алессандро Флоренци ўз ўрнини Рафинья Алькантарага бўшатиб берди.

  • 82'

    Забитцернинг зарбаси Эррерага тегиб, ўз траекториясини ўзгартирди.

  • 79'

    Стандарт вазиятдан Анхелиньо тўпни жарима майдонига узатди. Бироқ шериклари унинг ниятини тушуна олишмади.

  • 76'

    Эмиль Форсберг ҳамда Амаду Хайдара учун ўйин якунланди. Улар ўрнида ўйинни Жастин Клюйверт ва Тайлер Адамс давом эттириб қўяди.

  • 74'

    Сарабия ва Левен Кюрзава захирага олинди. Улар ўрнида Тило Керер ҳамда Митчел Баккер ўйинни давом эттиради.

  • 72'

    Мойзе Кин икки рақиби орасидан тўпни олиб ўта олмади. Яхши вазият қўлдан кетди.

  • 69'

    Идрисса Гейе иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. У жамоасини анча қийин вазиятга солиб қўйди.

  • 67'

    Рақибининг оёғига зарба бериб юборгани учун Левен Кюрзава огоҳлантирилди.

  • 64'

    Дани Ольмо ҳамда Норди Мукиеле майдонни тарк этди. Улар ўрнига Юссуф Поульсен ва Беньямин Хенрикс ўйинга қўшилди.

  • 62'

    Ди Мариянинг Флоренцига оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 60'

    Ҳисобда ортда қолишни бошлаган парижликлар фаолликни оширди.

  • 57'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Форсберг жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

    Ўзидан чап бурчакка кучли зарба йўллаган Эмиль дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 56'

    Видеотакрорларни кўрган ҳакам пенальти белгилади.

  • 55'

    Тўп жарима майдони ичида Кимпембенинг қўлига тегиб кетди. Ҳакам ВАРни ўз кўзлари билан кўриш учун майдон четига йўл олди.

  • 54'

    Мойзе Кин узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 53'

    Форсбергнинг кучли зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 51'

    Иккинчи қирқ беш дақиқалик ҳам анча фаол ҳужумлар остида бошланди.

  • 48'

    Мойзе Кин қанотда Упамеканони алдаб ўта олмади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    ПСЖнинг тезкор қарши ҳужуми Сарабиянинг ноаниқ узатмаси туфайли узилиб қолди.

  • 42'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Нкунку ҳисобни тенглаштирди!

    Жарима майдони ташқарисидан зарба берган Нкункунинг уринишини Навас қайтара олмади.

  • 39'

    Сарабиянинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга зарба йўллаган Киннинг уринишидан сўнг, дарвоза яна бир бор ишғол этилди. Аммо бу сафар ҳам офсайд туфайли гол инобатга олинмади.

  • 38'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Ди Мария тўпни Гулачининг устидан ошириб дарвозага киритди. Бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат борлигини маълум қилди.

  • 37'

    Идрисса Гейе рақибига нисбатан қоида бузгани учун огоҳлантирилди. Кескинлик ортиб бормоқда.

  • 35'

    Андер Жррера ва Дани Ольмо ўзаро курашга киришди. Ольмо рақибининг юзига уриб юборди. Эррерага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 32'

    Жарима майдонига киришга қийналаётган "буқалар" узоқ масофадан омадини синаб кўрмоқда. Форсбергнинг зарбасини Навас ушлаб олди.

  • 30'

    Тухель шогирдларининг чуқур прессинги мезбонларни орқа чизиқда кўп вақт давомида қолиб кетишига сабаб бўляпти.

  • 28'

    Ди Мариянинг жарима майдонига оширган тўпи Мойзе Кингача етиб келмади.

  • 25'

    Майдон марказида Конате рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам уни дарҳол огоҳлантирди.

  • 24'

    Стандарт вазиятдан оширилган тўпни "Лейпциг"дан ҳеч ким қабул қила олмади.

  • 22'

    Майдон эгалари ҳужумлар уюштирмоқда. ПСЖ ҳимоячилари орқа чизиқда ишончли ҳаракат қиляпти.

  • 19'

    Нкункудан алданган Кимпембе рақибини чалиб йиқитди. Ҳакам уни сариқ карточка билан жазолади.

  • 18'

    Форсберг рақиб ҳимоячиларининг сунъий офсайдига тушиб қолди.

  • 16'

    Нуқта қаршисига келган Ди Мариянинг зарбасини Гулачи қайтарди. Ўзидан чап томонга отилган дарвозабон тўп йўналишини аниқ топа олди.

  • 16'

    Дайо Упамекано огоҳлантирилди.

  • 15'

    Мойзе Киннинг зарбасидан сўнг, тўп Упамеканонинг қўлига тегди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

  • 13'

    Парижликлар уюштираётган эрта прессинг мезбонларни хато қилишга мажбур қилмоқда.

  • 11'

    Упамеканога нисбатан Кин ҳужумда қоида бузди.

  • 9'

    Мойзе Кин жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши лозмлигини тушунтирди.

  • 8'

    Мукиеле яқин масофадан зарба берди. Навасдан яхши сейв! Қайтган тўпни яна дарвозага йўллаган Анхелиньонинг уриниши ҳимоячидан ўтмади.

  • 6'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ди Мария ҳисобни очди!

    Мойзе Киннинг узатмасидан сўнг, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Анхель дарвозабонни ожиз нуқтасини топа олди.

  • 5'

    Ольмога узатилган тўпни ҳимоячилар фаол ўйин туфайли қайтариб қолди.

  • 3'

    Меҳмонлар илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий маросимлар ҳам ортда қолди. Старт учун барчаси шай!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Чемпионлар Лигасининг мафтункор мадҳияси янгради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!