ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Антуан Гризманн Чемпионлар лигасида хафта футболчиси, деб топилди. 

32 ёшли "Атлетико" ва Франция терма жамоаси форварди "Сельтик"ка қарши беллашувда дубль муаллифига айланди. Мазкур баҳсда "матрасчилар" рақибни йирик 6:0 ҳисобида таслим этганди. 

Француз овозлар сони бўйича "Арсенал" вингери Букайо Сака, "Реал" ҳужумчиси Родриго ҳамда "Манчестер Сити" форварди Эрлинг Холандни ортда қолдирди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!