ЕЧЛда ушбу ҳафтанинг энг яхши футболчисига номзодлар эълон қилинди

Европа чемпионлар лигасининг ушбу ҳафтадаги энг яхши футболчисига даъвогарлар номи эълон қилинди. УЕФА матбуот хизмати бу рўйхатга Душан Тадич (“Аякс”), Уго Льорис (“Тоттенхэм”), Ромелу Лукаку (“Манчестер Юнайтед”) ва Мусса Марегани (“Порту”) киритган.

Ғолиб УЕФА расмий сайтида овоз бериш йўли билан аниқланади.

– Тадич “Реал”га қарши ўйинда 1 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилди.

– Льорис Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан бўлган ўйинда 7 та сейвни амалга оширди.

– Лукаку ПСЖга қарши баҳсда дубль қайд этди.

– Марега “Рома”га қарши баҳсда 1 гол ва 1 голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!