ЕЧЛдан чиқиб кетган “Бавария” бош мураббийи янги ишга ўтади

“Бавария” клуби ва Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Лотар Маттеус ПСЖга қарши ўтказилган учрашув мюнхенликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик учун Европа Чемпионлар лигасидаги сўнгги учрашув бўлганини таъкидлади.

- Бу Фликнинг “Бавария” бош мураббийи сифатида Чемпионлар лигасидаги охирги учрашуви эди. У Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёв ўрнига асосий номзод ҳисобланади. Флик ёзда таклифни қабул қилади, - деди Лотар Маттус журналистлар билан суҳбатда.

Ханс-Дитер Флик 2019 йилнинг ноябрида “Бавария”ни қабул қилиб олганди. Бу мутахассис  қўл остида “Бавария” қатор ютуқларга эга бўлди. Хусусан, Мюнхен клуби Германия чемпиони бўлди, мамлакат кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиқди.

Шунингдек, “Бавария” футболчилари халқаро майдонда Европа Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бош соврин соҳиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!