ЕЧЛнинг жорий мавсумдаги энг сермаҳсул футболчилари

TIGGO 2 PRO
Рафинья УЕФА Чемпионлар лигасида гол+пас тизими бўйича етакчи ҳисобланади. 

"Барселона" вингери 7 беллашувда 8 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 

Иккинчи ўринни бира йўла уч нафар футболчи банд этган. Роберт Левандовски ("Барселона" + 9+0), Серу Гирасси ("Боруссия Дортмунд," 7+2), Шарль де Кетеларе ("Аталанта", 4+5) шулар жумласидандир. 

Кеча "Барселона" ЕЧЛ 7-тури доирасида "Бенфика" билан (5:4) куч синашди. Рафинья дубль муаллифига айланди. Шунингдек, 90+6-дақиқада жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!