Эдди Хирн: "Бу жанг кечаси Ўзбекистон ҳамда “Matchroom” учун жуда муҳим воқеликдир"
3 апрел куни Тошкентда ташкил этилаётган Ўзбекистон профессионал бокси учун тарихий жанг кечаси борасида турли хил фикрлар билдирилмоқда. Жумладан ушбу жанг оқшомининг асосий ташкилотчиларидан бири Эдди Хирн ҳам "Matchroom boxing" медиасига ўз мулоҳазаларини баён этди.
- Бу жанг кечаси Ўзбекистон ҳамда “Matchroom” учун жуда муҳим бўлган воқеликдир. Чунки, “Matchroom” ҳам ўзининг глобал кенгайишини давом эттирмоқда. Узоқ йиллардан буён ўзбекистонлик боксчилар ҳаваскор йўналишда етакчилардан бўлиб келганди. Энди эса улар профессионал боксда ҳам ўзларини кўрсатмоқда. Бунинг учун Америка “бозор”ига кириш керак бўларди. Ваҳоланки, улар ҳозир ўз юртларида супер юлдузларга айланиб улгурган. Шунинг учун ўз юртларида шундай тарихий бокс кечасини ўтказиш имконияти пайдо бўлди.
Фикрлар