Эдди Хирн нима учун Тошкентга келмади?
Маълумки, 3 апрель кунги жанг оқшоми "Маtchroom" компанияси томонидан ташкил этилмоқда. Аммо компания раҳбари Эдди Хирн Тошкентга ташриф буюргани йўқ. Биз шу ва бошқа қизиқтирган саволлар билан Хирннинг ёрдамчиси Франк Смитга мурожаат қилдик.
- Ўзбек боксчилари ҳақида нима дея оласиз, улар чемпионлик камарларини қўлга кирита оладими?
- Ўзбекистонда нафақат энг зўр ҳаваскор боксчилар балки, яхши профессионаллар ҳам етишиб чиқмоқда. Биз "Мир Бокса" ва Вадим Корнилов билан билан биргаликда ишлаб, жаҳон чемпионлик камарлари учун жанглар ташкил қилиб бериш ҳаракатидамиз. Биз бу ерда жанг оқшоми ташкил қилишни интиқлик билан кутаётган эдик. "Matchroom" глобал кенгаймоқда ва Ўзбекистон унинг асосий катта қисмларидан биридир.
- Айтингчи, нима учун Эдди Хирн бу ерга ташриф буюрмади?
- У ҳозир Жошуа ва Фьюри ўртасидаги жангни ташкил қилиш юзасидан жуда кўп хизмат сафарларида бўлмоқда. Бу ерда барча ташкилий ишлар ўз жойига қўйилган ва Эдди боксчиларга омад тилаб юборди. Кейинги сафар у ҳам ташриф буюради.
- "Маtchroom" келажакда яна қайси ўзбек боксчилари билан шартнома қилишни режа қилган?
- Боя такидлаб ўтганимдек, биз "Мир Бокса" билан яхши алоқаларни йўлга қўйганмиз. Ўзбек боксчилари ҳақида Вадим Корнилов билан кўп суҳбат олиб борамиз. Ўзбекистонда бу борада катта ўсиш бор. Яқинлашиб келаётган ёзги Олимпиада ўйинларида бир қанча боксчиларини кузатишни мақсад қилганмиз.
- Суҳбат учун раҳмат!
- Сизларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан!
Жалол Аҳмедов суҳбатлашди.
Фикрлар