Эдди Хирн: "Владимир Кличко Дюбуа каби буқага қарши туриши қийин"

Машҳур промоутер Эдди Хирн Владимир Кличко ва оғир вазн тоифасида IBF чемпиони Даниэль Дюбуанинг ўзаро жанги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

"Бу жуда ғалати. Владимир боксга қайтмоқчи! Эҳтимол у Дюбуа билан жанг қилар, аммо ёш барибир ўз сўзини айтади. Кличко сўнгги жангини 2017 йилда Энтони Жошуага қарши ўтказганди. Шундан кейин етти йил рингга чиқмади. Шунинг учун ҳам бу яхши фикр эмас, деб ўйлайман. Айниқса, Даниэль каби ёш буқага қарши. Бу жуда қийин”, - деди Хирн "Boxing News" You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 29 апрелда ўтказилган жангда Энтони Жошуа 11-раундда Влдимир Кличкони техник нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!