Эдегор мураббийнинг гапини тушунмай, “Реал”дан кетиб қолди

“Реал”да ўз ўрнини топа олмаган Мартин Эдегор “Арсенал” билан шартнома имзолади. Аслида норвегиялик футболчи Мадрид клубига ижарадан қайтганидан кейин ўз орзусидаги жамоада қолишни истаганди.

Журналистларнинг аниқлашича, “Реал” бош мураббийи Карло Анчелоттидан аразлаб юрган ярим ҳимоячи ўзаро суҳбатни нотўғри талқин қилгани сабабли бошқа жамоага ўтиб кетган экан.

Маълум бўлишича, Анчелотти Эдегорга асосий таркибга кириш учун рақобатни енгиш учун қаттиқ ҳаракат қилиши, майдон марказида у ўйнайдиган позицияда саккиз нафар футболчи борлигини айтган. Мартин эса, унга рақобат кучли экани ва ҳеч кимнинг асосий таркибдаги жойи кафолатланмаганини тушунтирмоқчи бўлган мураббийнинг гапини англаб етмаган.

Ярим ҳимоячи мураббийнинг сўзларини бошқа жамоа топ деяпти, деб тушуниб, “Арсенал” таклифини қабул қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!