Единак Австралия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

“Астон Вилла” хавбеки Миле Единак Австралия терма жамоасида бошқа ўйнамайди.

“Соккерузлар” расмий сайти тарқатган хабарга кўра 34 ёшли футболчи терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Маълумот учун, Единак Австралия терма жамоаси шарафини 2008 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 79та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 19та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!