Эдинсон Кавани МЮга йўқ деди. У Испанияга йўл олмоқчи

ПСЖ клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби таклифини рад этди. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар берди. 

Манбанинг маълум қилишича, уругвайлик форвард МЮ вакилларининг шартнома имзолаш борасидаги таклифига рози бўлмади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 32 ёшли ҳужумчи Парижни тарк этиб, Мадриднинг "Атлетико" клуби сафини тўлдириши мумкинлиги айтилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!