Эдвин ван дер Сар "Манчестер Юнайтед"да иш бошлаши мумкин

Амстердамнинг “Аякс” клуби бош директори Эдвин ван дер Сар “Манчестер Юнайтед”дан таклиф олди.

Собиқ дарвозабонга Манчестер клубида спорт директори лавозимини таклиф қилишди. Маълумотларга кўра, бу таклиф Эдвинга қизиқ туюлмоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар ўтган ҳафта бўлиб ўтган.

Эдвин ван дер Сар 2012 йилдан бери "Аякс" тизимида ишлаб келмоқда ва унинг Голландия гранди билан шартномаси 2023 йилгача амал қилади.

Футболчи сифатида ван дер Сар 2006 йилдан 2011 йилгача "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилган. У клуб сафида 266 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!