ЕЛ. "Арсенал" - "Мольде": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Европа Лигаси 3-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Мольде" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+2'
Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+1'
Сўнгги дақиқаларни жамоалар шунчаки расмиятчилик учун ўтказмоқда.
- 90'
Асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Уиллок, ва ниҳоят, гол уришга эришди!
Пепенинг узатмасидан кейин, Жо Уиллок бурчакни аниқ нишонга олди. - 85'
"Арсенал" ўйин сўнгида ҳам катта устунликка эга.
- 82'
Сака бўш қолган дарвозага гол ура олмади. Тўп устундан қайтди ва уни офсайдда турган Уиллок дарвозага киритди. Ҳакам голни инобатга олмади.
- 80'
Дани Себальос ҳамда Гранит Жака майдонни тарк этди. Улар ўрнига Эл-Нени ва Киран Тирни ўйиинга қўшилди.
- 77'
Жарима майдонига ёриб кираётган рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолган Сака огоҳлантирилди.
- 74'
Уиллок дарвозабонни алдаб, зарба берди. Тўпни ҳимоячи қайтариб юборди.
- 71'
Жарима майдони ичидан берилган зарбани Лено ушлаб олди.
- 69'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Пепе ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Саканинг узатмасидан сўнг, Николья тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллади.
- 67'
Артета амалга оширган ўзгартиришлар ўйинни жонлантирди.
- 64'
Энзли Мейтленд-Найлз ҳамда Виллиан захирага олинди. Улар ўрнига Седрик Соареш ва Букайо Сака ўйинга қўшилди.
- 62'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Арсенал" ҳисобда олдинга ўтиб олди!
Уиллокнинг марказга узатган тўпини Шерифф Синьян ўз дарвозасига киритиб юборди.
- 60'
Мезбонлар штурм уюштирмоқда.
- 58'
Рақибининг юзига қўли билан зарба бериб юборгани учун Давид Луиз огоҳлантирилди.
- 56'
Жарима майдонига узатилган тўпларни "Мольде" ҳимоячилари кетма-кет бартараф этмоқда.
- 54'
Колашинац бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Ўта қулай имконият кўкка совурилди.
- 51'
Тўпни Артета шогирдлари ўзларида ушлаб турибди.
- 48'
Бўлимни норвегияликлар ҳужум билан бошлади. Бурчакдан етказиб берилган тўпга ноаниқ зарба йўлланди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 45+2'
Танаффус!
- 45+1'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Арсенал" ҳисобни тенглаштирди!
Қанотдан етказиб берилган тўпни Кристоффер Хауген ўз дарвозасига киритиб юборди.
- 45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Охининг ўткир бурчакдан берган зарбасини Лено қайтарди.
- 43'
Нкетиянинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади. Эдди воқеалар ривожидан илгарилаб кетган эди.
- 41'
Тайм сўнгига келиб, "Мольде" футболчилари ҳам анча жонланиб қолди.
- 38'
Бурчакдан етказиб берилган тўпга Мустафи ноаниқ зарба берди.
- 36'
Виллианнинг узатмасига шериклари ета олмади. Яхши вазият қўлдан кетди.
- 34'
Уиллок жарима майдони ичида бир рақибини чиройли тарзда алдади. Бироз бошқа футболчи тўпни узоқлаштирди.
- 32'
Назорат яна Артета шогирдлари томонга ўтди.
- 29'
Меҳмонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади.
- 28'
Виллиан қанотда бир рақибидан яхши қочиб, жарима майдонига узатма берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди.
- 25'
Гол урган меҳмонлар тўп назоратини ўзида ушлаб турибди. Қизиқарли ҳолат.
- 22'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Эллингсен ҳисобни очди!
Узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрган "Мольде" футболчиси дарвозабонни ожиз қолдирди.
- 19'
"Тўпчилар" рақиб жарима майдони олдида ўзаро тўп ошириб, қулай вазият пойламоқда.
- 17'
Стандарт вазиятдан жарима майдонига оширилган тўпни Лено муштлари билан уриб юборди.
- 14'
Меҳмонларнинг илк ҳужуми тўпни жарима майдони ичига узатиб беришгача бориб етди. Давид Луиз тўпни узоқлаштирди.
- 12'
Жарима майдонига ошириб берилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.
- 10'
Тўлиқ устунлик лондонликларда. Меҳмонлар марказда нарига ўта олмаяпти.
- 7 '
Пепе ноаниқ узатмаси билан жамоасининг ҳужумини барбод қилди.
- 5'
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Нкетиянинг зарбасини Линде қайтарди.
- 3'
"Канонирлар" дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олмоқда.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси шай!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Европа Лигаси мадҳияси янгради.
Фикрлар