ЕЛ. "Барса" ўз майдонида турк клубини енга олмади

Европа лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Галатасарой" учрашуви якунланди. Мазкур баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди. 

"Кўк-анорранглилар" тинимсиз ҳужумлар уюштирди, бироқ меҳмонлар ҳимояси ва дарвозабони ажойиб ўйин кўрсатиб, дурангни сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 17 март санасида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!