"El Chiringuito": "Реал" Хамесни олиб қолишга қарор қилди

Испаниянинг "Реал" клуби ўз ярим химоячиси Хамес Родригесни қўйиб юбормасликка қарор қилди, - деб хабар бермоқда "El Chiringuito".

Асенсио жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанидан сўнг, Мадрид клуби Хамесни сотиб юбормасликка қарор қилди.

"AS" нашри ҳам хабар қилмоқдаки, Хамеснинг кетиши шубхали ҳолатда. Зидан томонидан бу борада ортиқча ишоралар кўринмади.

Эслатиб ўтамиз, колумбиялик футболчига "Наполи" ва "Атлетико" қизиқиш билдираётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!