ЕЛ. Флоренциядаги "комбек" ўхшамай қолди

Европа лигасининг гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Бу турда “J” гуруҳининг пешқадами “Фиорентина” ўз уйида “ПАОК” жамоасини қабул қилди.

Голларга бой бўлган бу учрашувда муҳлислар жами беш маротаба гол нишонлашга улгуришди.

Дастлаб “ПАОК” жамоаси аъзолари Евгений Шахов ва Жалма Кампуш биттадан гол уриб меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, мезбон жамоа вакиллари Федерико Бернардески ҳамда Хума Эль-Бабакарларнинг голлари эвазига ҳисоб тикланди. Бироқ “ПАОК” ҳужумчиси Гарри Родригеш ўзининг 90-дақиқадаги голи билан ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Гуруҳнинг яна бир учрашувида эса, Озарбайжоннинг "Қорабоғ" клуби "Слован Либерец" меҳмони бўлди. Эгон Вух ҳамда Комличенконинг дубли эвазига мезбонлар 3-0 ҳисобида ғалаба қозонишди


“Фиорентина” – “ПАОК” 2:3 (1:2)

Голлар: Шахов 5, Жалма 26, Бернардески 33, Эль-Бабакар 50, Родригеш 90.

Огоҳлантириш: Креспо (45), Леовац (63), Пелкас (85).

Фиорентина: Ледзерини, Томович, Родригес, Астори, Милич (Кьеза, 51), Бадель, Весино, Тельо (Иличич, 83), Бернардески, Кристофоро (Санчес, 66), Эль-Бабакар.

“ПАОК”: Бркич, Лео Матос, Варела, Креспо, Леовац, Шахов (Мистакидис, 83), Каньяс, Цимирот, Джалма (Пелкас, 71), Кулурис (Тьям, 61), Родригеш.


“Слован Либерец” – “Қарабоғ” 3:0 (1:0)

Голлар: Вух 11, Комличенко 57 (пен.), Комличенко 63.

Огоҳлантиришлар: Мичел (40), Комличенко (45), Медведев (56), Брейте (75).

“Слован Либерец”: Дубравка, Карафиат, Цоуфал, Покорни, Бартошак, Фолпрехт, Брейте, Экпай, Шевчик (Навратил, 81), Вух (Блага, 90), Комличенко (Бартль, 86).

“Карабоғ”: Шехич, Дашдемиров, Медведев, Гусейнов, Аголи, Мичел (Исмаилов, 52), Гараев, Ришард, Кинтана, Ндлову, Муарем (Рейналдо, 60).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!