"Эл-класико" олдидан “Барселона” “Реал”ни “тролл” қилди (фото)

Каталониянинг "Барселона" клуби Америка Қўшма Штатлари бўйлаб турнеси доирасидаги "Реал"га қарши ўйин олдидан “қаймоқранглилар”ни “тролл” қилди. Бунинг учун “кўк-анорранглилар” Лас-Вегасдаги осмонўпар бинолардан биридаги катта электрон баннердан фойдаланган.

"Хавотир олманг, Лас-Вегасда содир бўлаётган ҳамма нарса Лас-Вегасда қолади", - деб ёзилган унда.

Эслатиб ўтамиз, Каталония ва Мадрид грандлари ўртасидаги назорат учрашуви 24 июль, якшанба куни бўлиб ўтади.

Ўтган мавсум якунида "Реал" Испания чемпиони бўлди, "Барселона" эса Ла Лиганинг кумуш медалларини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!