"Эл-класико" олдидан “Барселона”да жиддий йўқотишлар пайдо бўлди
“Барселона” ҳимоячилари Жюль Кунде ва Роналд Араухонинг халқаро ўйинларда олган жароҳати ҳақида батафсил маълумот берди.
Кунде чап сонининг мушакларидан жароҳат олган, Араухога эса ўнг сонининг қўшимча мушагининг пайи қисми чўзилиши ташхиси қўйилган.
Каталония клуби тикланиш вақтини айтмади, бироқ "Mundo Deportivo" нашрининг хабарига кўра, иккаласи ҳам камида бир ой майдонга туша олмайди.
Шу тариқа, 16-октябрь куни “Реал”га қарши ўйинда Кунде ва Араухо "кўк-анорранглилар"га ёрдам бера олишмайди.
Фикрлар