"Эль-класико"да "Реал"нинг икки нафар етакчиси жароҳат олди

"Реал" Мадрид клубининг икки нафар футболчиси кеча Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган "Барселона"га (2:1) қарши ўйинда жароҳат олди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, “эль-класико”да дарвозабон Тибо Куртуа ҳамда ярим ҳимоячи Федерико Вальверде жароҳат олган. Бугун иккала футболчи ҳам чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

Маълумот учун, Куртуа жорий мавсум  12 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 13 та гол ўтказиб юборди. 12 та учрашувда иштирок этган Вальверде эса 1 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!