"Эл класико"ни бошқарадиган ҳакам маълум

Chery Tigo 7 PRO

Испания футбол федерацияси Ла Лиганинг 11-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал" ўртасидаги марказий ўйинни бошқарадиган ҳакамлар бригадасини тасдиқлади. Хесус Хиль Мансано Эл-Класиконинг бош ҳаками этиб тайинланди.

Испания футболи гигантлари ўртасидаги ўйин 28 октябрь куни бўлиб ўтади. "Камп Ноу"да бўлиб ўтадиган беллашувнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 19:15 да янграйди.

Учрашув арафасида "қироллик клуби" Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Каталонияликлар эса учинчи поғонада.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!