“Эль-Классико” 13.00 да бошланади
Ads

“Реал” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги мавсумдаги дастлабки “Эл-Классико” 23 декабр(шанба) куни бўлиб ўтади. Ла Лига 17-туридан ўрин олган ушбу қарама-қаршилик “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.

“Аs” хабарига кўра, ушбу ўйин маҳаллий вақт билан 13.00 да, Тошкент вақти билан эса 17.00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ, Ла Лига президенти Хавьер Тебас Ла Лиганинг аксарият ишқибозлари Осиё мамлакатларида яшашлари сабаб, уларга қулайлик туғдириш мақсадида “Эль-Классико” кундузи ўтиши борасида айтиб ўтган эди.

Минбар

Барча блоглар