ЕЛ. Одил Аҳмедов жамоаси "плей-офф" йўлланмасини қўлга киритди

Европа лигасининг гуруҳ босқич доираси 5-турида “Краснодар” жамоаси “Зальцбург”ни қабул қилди ва сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди.

Ўз гуруҳида 2-ўринда бораётган краснодарликлар бу турда ҳам бироз омадсиз ўйин ўтказишди. 37-дақиқада меҳбонлар вакили Моанес Дабур “Краснодар” посбони Станислав Крицюк қўриқлаётган дарвозани нишонга олди. Ўйин шу ҳисоб билан якунига етаётган бир пайтда, мезбон жамоа ҳужумчиси Федор Смолов 85-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Ўйин 1-1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунига етди.

Бу натижа “Краснодар” жамоасига “плей-офф” йўлланмасини тақдим этди. Чунки, Евро лигаси регламентининг 16.01-бандига кўра, икки ёки ундан кўп жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қолса, жамоалар ўрнини аниқлашда дастлаб ўзаро ўйинларда тўпланган очколар инобатга олинади.

Регламентнинг бу бандини инобатга оладиган бўлсак, “Краснодар” Европа лигасининг 1-турида “Ред Булл Зальцбург”ни 0-1 ҳисобида мағлуб этган эди. Бугун эса ўз майдонида 1-1 ҳисобида дурангга эришди. Ўзаро ўйинлардаги очколар 4-1, “Краснодар” фойдасига. Шундай қилиб ҳамюртимиз Одил Ахмедов тўп сураётган “Краснодар” жамоаси ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда “плей-офф” босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Европа лигаси | | “I” гуруҳи

“Краснодар” стадиони

"Краснодар" - "Зальцбург" 1 – 1 (0 – 1)

Голлар: Моанес Дабур 37, Федор Смолов 85

Огоҳлантириш: Бериша 42, Калешин 57, Лаборде 76

"Краснодар": Крицюк - Гранквист, Налдо, Калешин, Торбинский – Перейра (Лаборде 58), Каборе, Ахмедов, Куасси (Газинский 46), Жоаозиньо (Измайлов 74) - Смолов.

"Зальцбург": Вальке - Пауло Миранда, Уиздом, Ульмер, Упамекано - Лазаро, Радошевич, Самассеку, Бериша (Шлагер 88) – Гульбрандсен (Хван Хи Чхан 73), Дабур.

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

Г – Ф

О

1

Шальке-04

5

5

0

0

+8

15

2

Краснодар

5

2

1

2

+1

7

3

Зальцбург

5

1

1

3

-2

4

4

Ницца

5

1

0

4

-7

3

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!