Элдор Шомуродов жамоасининг "Краснодар"га қарши ўйинига чиқарилган чипталар сотиб бўлинди

Россия чемпионати 15-турида "Краснодар" - "Ростов" учрашуви ўтказилади. Ушбу ўйин 3 ноябрь куни Тошкент вақти билан 18:30да старт олади.

Ушбу ўйин учун чиқарилган чипталар сотиб бўлинди. Бу ҳақда "Краснодар" клуби матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот ўрнида, Элдор Шомуродов тўп тепаётган "Ростов" айни пайт турнир жадвалида 29 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. "Краснодар" эса 28 очко жамғарган ҳолда 4-поғанани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
30/10/2019 16:45
Элдор шомуродов борлиги учун ростов ютишини хоҳлайман. лекин краснодар кучли. ўйин ўз уйида бўлади