Элдор Шомуродов: Осиё кубогида ҳар бир рақибга жиддий муносабатда бўлиш керак

"Шаржа шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик аъло даражада кечмоқда. Терма жамоа таркибидаги барча футболчиларнинг кайфияти юқори. Худога шукур, ҳамма сафда, яхши кайфиятда ўйинга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Биринчи ўйинни яхши бошлаб олиш жуда муҳим. Ҳозирда бор эътиборимиз шунга қаратилган.

Уммон ҳам оддий жамоа эмас. Умуман, Осиё Кубогида ҳар бир терма жамоага жиддий муносабатда бўлиш керак. Иордания Австралияни қандай ютиб қўйганини барча кўрди. Шу сабабли рақибни менсимаслик ёки ўйинга жиддийлик билан тайёргарлик кўрмаслик ёмон натижаларга олиб келиши мумкин. Буни жуда яхши ҳис қилган ҳолда, Осиё Кубогидан ўрин олган биринчи ўйинга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёргарлик кўрмоқдамиз", - деди Элдор Шомуродов ЎФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
А.Н.Т
06/01/2019 23:26
Омад Узбекистонга