Элдор Шомуродов премьер-лиганинг рамзий терма жамоасига киритилди
Ads

InStat таҳлилий компанияси Россия премьер-лигасининг якунига етган 7-турининг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Эътиборлиси, ушбу таркибдан “Ростов” сафидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам жой олди. Таъкидлаш керакки, ўзбекистонлик футболчи “Рубин”га қарши ўйинда гол уриб, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшган эди. У айни дамда мусобақа тўпурарлар жадвалида 5та гол билан 2-ўринда бормоқда.

Дарвозабонлар: Игорь Лещук ("Динамо").

Ҳимоячилар: Алексей Козлов ("Ростов"), Дмитрий Чистяков ("Ростов"), Хердур Магнуссон, Никита Чернов (оба - ЦСКА).

Ярим ҳимоячилар: Александр Саплинов ("Ростов"), Даниил Фомин ("Уфа"), Марио Фернандес (ЦСКА), Роман Еременко ("Ростов").

Ҳужумчилар: Максимилиан Филипп ("Динамо"), Эльдор Шомуродов ("Ростов").

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
27/08/2019 19:47
Маладдес элдор