Элдор Шомуродовга қизиқаётган жамоаларнинг таклифлари 10 млн евродан ошиб кетди. Кескин кўтарилиш

"Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқишлар ортиб бормоқда. Ўз ўзидан унинг трансфери ҳам кўтарилган. Бу ҳақда Спорт экспресс нашридаги клубга оид таҳлилий материалда хабар берди.

Манбада ёзилишича, "Ростов"нинг икки етакчиси Элдор Шомуродов ва норвегиялик Матиас Норманн учун таклифлар аллақачон 10 миллион евродан ошиб кетди.

Элдор Шомуродовга қизиқаётган клуб янада яхшироқ таклиф тайёрламоқда. Агар трансфер амалга ошса, ҳамюртимиз ЕЧЛда ўйнайди

photo_2020-06-17_12-22-37

Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи ошди. У "топ-10"да (Фото)

Олдинроқ ҳамюртимиз учун Бельгиянинг "Гент" жамоаси 7 миллион евро беришини маълум қилганди. Шунингдек, бир неча кун аввал Transfermarkt Россия чемпионатидаги ўйинчиларнинг нархида кўтарилиш бўлган футболчилар рейтингини эълон қилди.

Унда Шомуродовнинг трансфер баҳоси 1,3 миллион еврога кўтарилиб, 6,5 миллион еврони ташкил этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Насаф
31/07/2020 14:18
Ахмок килиь миянга каган гапни ёзивур. 10 мл евродан ошириб ким сурабди шуни ёзмабсанку. Узини узинг алдаб юрувир
Н. М.
31/07/2020 18:36
Махалладаги Ойша хола ишлиди шу Спортс.узда