Элина Свитолина ғалаба учун уч соат сарфлади

Украиналик Элина Свитолина ва австралиялик Эшли Барти ўртасидаги учрашувга АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳри мезбонлик қилди.

Уч соатдан 12 дақиқа кўпроқ давом этган мазкур ўйинда Элина дастлабки сетда тай-брекда зафар қучган бўлса, иккинчи сетда 5:7 ҳисобида мағлуб бўлди. Ҳал қилувчи сўнгги учинси сетда Свитолина 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа "BNP Paribas Open" мусобақасининг чорак финалига чиққан Свитолина навбатдаги босқичда чехиялик Маркета Вондроушовага қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!