Элизе Мертенс иккинчи даврада рақибини кутмоқда
Ads

Бельгиялик Элизе Мертенс Австралия очиқ чемпионатининг биринчи даврасида словакиялик Анна Шмидловага қарши кортга чиқди.

Улар ўртасида учрашув Мельбурн шаҳрида ўтди. Унда Элизе мавсумни юқори савияда бошлаган Аннани 6:2, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Мертенс чемпионатнинг иккинчи даврасида россиялик Маргарита Гаспарян, ёки хитойлик Чжу Линь билан рақобатлашади.