Элнур Абдураимов танзаниялик рақибини 4 раундда нокаутга учратди

Унда бир қатор боксчиларимиз ўзларининг профи боксда навбатдаги жангларини ўтказишмоқда. Бундан бироз олдин Алишер Хабибуллаев россиялик рақиби билан муроса қилгани борасида хабар берган эдик.

Ҳозиргина эса Осиё чемпиони Элнур Абдураимов (4,4 КО) ўзининг профи боксдаги бешинчи жангини танзаниялик Исса Нампечече (29-9-6)га қарши ўтказди. 8 раундга мўлжалланган жангнинг тўртинчи раундида рақиб Элнурнинг зарбаларини ўтказиб юбориши натижасида жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Шу тариқа "Нур" профи боксдаги бешинчи жангини ҳам нокаут билан якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ronaldo Junior
19/05/2019 01:09
Barakalla