Элнур Абдураимовнинг вазнида WBC ва WBО камарлари бирлаштирилди

Америка Қўшма Шататларидаги "MGM Grand Garden Arena"да бокс оқшоми якунига етди. Асосий жангда Рио Олимпиадаси кумуш медалчиси, супер ярим енгил вазн тоифасида (58,9 кг) WBО чемпионлик камари эгаси Шакур Стивенсон WBC чемпиони Оскар Валдесга қарши рингга кўтарилди. Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва унда катта устунликка эга бўлган Стивенсон 117-110, 118-109, 118-109 ҳисобида ғалаба қозониб ҳар икки йўналиш чемпионига айланди.

Ушбу ғалабадан сўнг, Стивенсоннинг рекорди 18-0 (9 КО) кўринишига келган бўлса, Валдеснинг жанглар статистикаси 30-1 (23КО)га айланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур вазн тоифасида ҳамюртимиз Элнур Абдураимов ўз фаолиятини олиб бормоқда. У 7 май куни Мануэль Корреага қарши жанг ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!