Элшод Расулов: "Жаҳон чемпионатидаги ҳар бир жанг биз учун финал"
Хабарингиз бор яна саноқли кунлардан сўнг, Туркияда қизлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади. Мазкур жаҳон чемпионатига Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон қизлар терма жамоаси бош мураббийи вазифасида Элшод Расулов фаолият олиб боради. Биз ушбу мутахассис билан боғланиб, чемпионатга тайёргарлик ва имкониятлар борасидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Жаҳон чемпионатига таёргарликлар 3 босқичда ташкил қилинди. Дастлабкисини Қозоғистондаги ҳалқаро йиғиндан бошладик.Қолган 2 таси юртимиздаги спорт базасида давом этмоқда.
Жаҳон чемпионатининг қолдирилгани биз учун ижобий ҳолат бўлди. Бизда вазиятдан фойдаланиб, янда маҳоратимизни оширишга шароит бўлди. Тўғрисини айтишим керак, бу мен учун бош мураббий вазифасидаги 1-жаҳон чепионати, қизларимизнинг салоҳияти яхши ва мен шогирдларимга ишонаман.
Қуръадан кейин, ўзимизнинг имкониятларимиз ҳақида гапира оламан. Унга қадар бир нима дея олмайман.
Бизга асосий рақобатчилар дея, ҳамма давлат спортчиларини айтган бўлардим. Чунки бизни жамоа ҳали ёш ва бўлиб ўтадиган ҳар битта жанг биз учун финал учрашуви каби бўлади, десам адашмайман.
Албатта, терма жамоамизда юртимизнинг энг истеъдодли вакилалари жам бўлган. Қолаверса, Элшод Расулов ҳам боксчилик фаолияти мобайнида улкан тажрибага эга бўлган. Шундай экан, қизларимиздан ушбу жаҳон чемпионатида ижобий натижалар кутамиз ва бу борада уларга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар