Емельяненко

Россиялик оғир вазнли жангчи Фёдор Емельяненко "Bellator" турниридаги рақиблари ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Ушбу турнирда иштирок этаётганимдан жуда хурсандман, мени иштирок этишга таклиф қилган Скотт Кокерга ҳам миннатдорчилигимни билдираман. Айтиб ўтишим жоизки, иштирок этувчилар орасида мен ягона россиялик жангчиман, мен ўз ватаним учун жанг қиламан.

Фрэнк Мир ҳамда Чейл Соннени мағлуб этганимдан бахтиёрман. Олдинда турнирнинг оҳирги жанги, ҳали ҳаммаси олдинда.

Райан Бэйдерга қарши рингга кўтарилишим даркор. У турнирнинг энг кучли, саводли ҳамда ўйлаб ҳаракат қиладиган жангчидир, - деди Фёдор.

27 январь куни "Bellator" финал баҳси доирасида Емельяненко Бэйдерга қарши рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Real Madrid
13/01/2019 17:22
Vaqtni yozish kk