Емельяненко кейинги жангини UFC жангчисига қарши ўтказади

Россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Александр Емельяненко бразилиялик Луис Энрике билан куч синашади. Ушбу баҳс 10 май куни Самарадаги "Волга бўйида жанг" турнири доирасида ўтказилади.

Айтиб ўтиш жоизки, Энрике UFCда 3 йил давомида иштирок этишга муваффақ бўлган. Луиснинг ММАдаги фаолияти доирасида рекорди 11-4 (UFCда эса 2-4). 

Емельяненконинг ММАдаги кўрсаткичи 28-7-1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!