Эмери Икардини "Арсенал"да кўрмоқчи

Миланнинг “Интер” клуби форварди Мауро Икарди фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашрининг маълум қилишича 26 ёшли аргентиналик тўпурарга "Арсенал"дан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Аниқроғи, “канонирлар” бош мураббийи Унаи Эмери уни ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Икардига “Ювентус”, “Наполи” ва “Реал” клубларидан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум А Серияда 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!