Эмоциялар тақдим этган баҳсда Португалия Гана устидан ғалаба қозонди
Жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Португалия ва Гана терма жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур беллашувда Сантуш шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 64-дақиқасида Криштиану Роналду пенальтидан голи уриб, ҳисобни очди. Орадан 9 дақиқа ўтиб, Андре Айю мувозанатни тиклади. Кейин тезкорлик билан португаллар иккита гол билан жавоб берди: Фелиш ва Леау ўз номини таблога ёздириб қўйди. Уйиннинг сўнгги дақиқаларида Букари ўзининг голи билан ҳисобни қисқартирди.
Фикрлар