
Энди барчаси тамом! Суперклуб 20 нафар футболчини ҳайдаяпти
“Челси” кейинги пайтда таркибининг катталиги билан ажралиб турадиган клуб ҳисобланади. Бироқ италиялик мутахассис Энцо Мареска келаси мавсум олдидан жамоада жиддий тозалаш ишларини ўтказадиган бўлди.
“Аристократлар” ёзда янги ўйинчилар ола бошлади. Хусусан, 30 миллион фунтга ҳужумчи Лиам Делап трансфер қилинди. Шунингдек, жамоага Дарио Эссугу ва Мамаду Сарр қўшилди. Харидлар ҳали давом этади.
Football Express нашрининг маълум қилишича, лондонликлар умумий ҳисобда йигирма нафар ўйинчи билан хайрлашади.
BBC журналистлари клубдан кетиши талаб этилаётганлар орасидан 14 нафар машҳур футболчилар номини аниқлади.
Булар:
Раҳим Стерлинг;
Аксель Дисаси;
Кепа Аррисабалага;
Жорже Петрович;
Армандо Броя;
Жоау Феликс;
Ренату Вейга;
Бен Чилуэлл;
Карни Чуквуэмека;
Лесли Угочукву;
Алфи Гилкрист;
Алекс Матос;
Лео Каслдайн;
Зак Стердж.
Бу ўйинчиларнинг бари мавсумни турли жамоаларда ижарада ўтказди.
Маресканинг ўзи асосий жамоада ўйнаган бир қатор футболчиларга ҳам чиқиш эшигини очди. Жумладан, Бенуа Бадиашиль, Уэсли Фофана ва Кристофер Нкунку ҳам ўзига янги иш топиши керак.
“Челси” мураббийдар штаби яқингача жамоа етакчиси бўлган Николас Жексондан ҳам воз кечишга тайёр. Агар ёзда “аристократлар” янги дарвозабон харид қилса, асосий посбон вазифасини бажариб келган Роберт Санчеснинг кетишига ҳам рухсат берилади.
Фикрлар