Энди бир терма жамоада ўйнаган футболчи бошқа терма жамоада ҳам ўйнаши мумкин
ФИФА Конгресси миллий терма жамоа аъзоларининг ўйинларига оид қоидаларга ўзгартиришлар киритилишини маъқуллади.
Унга кўра, энди футболчиларга миллий терма жамоада битта расмий ўйин ўтказган тақдирда ҳам уларни алмаштиришга рухсат берилади, деб айтмоқда BBC мухбири Пирс Эдвардс.
Фақат битта шарти - бу ўйин йирик турнирнинг финал қисми, масалан, жаҳон чемпионати ўйини бўлмаслиги керак.
Фикрлар