Энди бу футболчилар “Челси”га керакмас!
“Челси”нинг трансфер таъқиқи ечилиши билан бош мураббий Томас Тухель клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, таркибни тозалаш масаласини муҳокама қилмоқчи. Германиялик мутахассис янги ўйинчилар олиш ва клуб академияси тарбияланувчиларини биринчи жамоага қўшиш учун фойдаси тегмаётган ўйинчилардан қутилиши керак, деб ҳисобламоқда.
Томас Тухель келаси мавсумда Конор Галлахер ва Армандо Бройя сингари бошқа жамоаларга ижарага юборилиб, премьер-лигада ўз салоҳиятини намойиш қила олган клуб тарбияланувчиларига имконият бермоқчи.
Ана шу мақсадда, мураббийлар штаби Тимо Вернер ва Рубен Лофтус-Чикдан биринчи бўлиб қутилмоқчи. Шунингдек, ярим ҳимоячи Росс Барклига ҳам Тухель имконият бермайди.
Шунингдек, ички рақобатда Кристиан Пулишичга ютқазиб қўяётган Ҳаким Зиеш ҳам ёзда ўзига бошқа жамоа топишига тўғри келади.
Фикрлар