Энди Чемпионлар лигасида ҳам видеотакрорлардан фойдаланилади

УЕФА раҳбарияти Чемпионлар лигасининг жорий мавсумидан бошлаб учрашувларда видеотакрорлар (VAR) тизимидан фойдаланишни йўлга қўяди. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича VAR тизими бу мавсум мусобақанинг 1/4 финал босқичидан бошлаб қўлланилади. УЕФА эса бунинг эвазига дарвоза ортидаги ҳакамлар хизматидан воз кечади.

Ушбу қарор 2018 йилги жаҳон чемпионатида VAR тизимининг ижобий баҳолангани асосида қабул қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!