Энди крикет бўйича ўзбекистонлик мураббийлар чет давлатларда ҳам ишлай олади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 10 март кунидан 12 март кунига қадар Ҳалқаро крикет кенгаши (ICC) томонидан Ўзбекистон крикет федерациясида " Level-I" ҳалқаро крикет мураббийлигига ўқитиш курсининг иккинчи босқичи ўтказилди. Мазкур ўқув-курсини олий тоифали инструктор, ICC нинг Осиё мамлакатларида крикет спорт турини ривожлантириш бўлими бошлиғи, жаноб Иқбол Скандер (БАА) олиб борди.

Республикамизнинг турли ҳудудларидан йиғилган спорт мутахассислари ҳамда талабалардан иборат 45 нафар семинар иштирочилари уч кунлик ўқув-машғулотларни якунлагач, ICC вакилига имтиҳон топширишди ва имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тингловчилар Халқаро Крикет Кенгашининг биринчи босқичли халқаро  крикет мурраббийси сертификатига эга бўлишди. Муҳим жиҳати, биринчи босқич халқаро крикет  мураббийлик сертификатини  қўлга киритган тренерлар энди нафақат мамлакатимизда балки хорижий давлатларда ҳам крикет бўйича тренер бўлиб ишлаш имкониятига эга бўлишди.
Семинар якунида ICC вакили Иқбол Скандерга миннатдорчилик сифатида Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон крикет федерацияси 2022 йилдан Халқаро крикет кенгашининг (ICC) расмий аъзоси ҳисобаланади.

гнрд

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!