Энди
Ads

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг илк профессионал аёллар футбол жамоаси тузиш учун ариза берди. Ушбу жамоа аёллар ўртасидаги Суперлиганинг иккинчи дивизионида тўп суради.

"Манчестер Юнайтед" клуби ижрочи директори Эд Вудворд бу ҳақда қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Биз аёллар жамоаси ташкил этганлигимизни эълон қилишдан бахтиёрмиз. Англия футбол ассоциацияси бу борада бизга катта ёрдам берди ва ўйлаймизки бу жамоа сафида ажойиб футболчи аёллар етишиб чиқади”, - дейди Вудворд.