Энди Маррей "Rolex Shanghai Masters"ни ғалаба билан бошлади

Британиялик теннисчи Энди Маррей Шанхай шаҳрида ўтаётган "Мастерс" туркумига кирувчи мусобақанинг биринчи даврасидан муваффақиятли ўтиб олди.

Энди илк босқичда аргентиналик Хуан Игнасио Лондеро билан рақобатлашиб, якунда 2:6, 6:2, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа "Rolex Shanghai Masters" турнирининг иккинчи даврасида жароҳатлардан энди қутилган Маррей италиялик Фабио Фоньини билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!